Art Week Style.Uz 2011 «Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми» жамғармаси

Янгиликлар

Орзулар, ранглар ва ҳиссиётлар ҳамоҳанглиги
Орзулар, ранглар ва ҳиссиётлар ҳамоҳанглиги

2011 йил 23-28 октябрь кунлари дунё ҳамжамияти эътибори яна бир бор юртимизга қаратилди. Гулнора Каримова ташаббуси билан юртимизда олтинчи маротаба ўтказилаётган халқаро маданий алмашинувни ривожлантириш ва ижодкор ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Style.uz санъат ҳафталиги “Орзулар, ранглар, ҳиссиётлар ҳамоҳанглиги” шиори остида гўзалликни тараннум айлади. Санъатга, ижодга меҳри, иштиёқи баланд инсон борки, бу ҳафталикка бефарқ бўлолмайди.

Давоми
Art Week Style.uz-2011 рақамларда
Art Week Style.uz-2011 рақамларда

17-23 октябрь кунлари — 13 кун давомида Фонд Форумнинг ҳамкорлар кўмагида ўтказган тўрт ёрқин лойиҳаси: Art Week Style.uz санъат ҳафталиги, “Олтин гепард” Биринчи Тошкент халқаро кинофоруми, Theatre.UZ/2011 Иккинчи халқаро театр фестивали ва VI Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси давомида 60 мингдан ортиқ томошабин иштирокида 110 та турли йўналишдаги тадбир бўлиб ўтди.

Давоми
Эрос Рамазоттининг хайрия концерти
Эрос Рамазоттининг хайрия концерти

Баъзи мамлакатларда ўз туғилган кунини нишонлайдиган инсонлар меҳмонларга совға улашади. Эрос Рамазотти ҳам шу йўлни тутди. 28 октябрь хонанда ўзининг 48 ёшини хайрия концерти тақдим этиш билан нишонлади. Концерт чипталари сотувидан тушган маблағ кўкрак бези саратонига чалинган аёлларни қўллаб-қувватлаш: қимматбаҳо даволаш препаратлари сотиб олиш ва Ўзбекистон ҳамда хорижда қилинадиган операциялар учун сарфланади. Чипталарнинг муълум қисми ушбу хавфли касалликка қарши курашаётган аёллар ҳамда “Ҳаёт учун” кўкрак бези саратони миллий уюшмаси ишчи гуруҳи таркибига кирувчи шифокорларга берилди. Хайрия концерти пушти тасма рамзий белгиси остида Art Week Style.uz-2011 ҳафталиги доирасида ташкил этилди ва ҳар йили ўтказилувчи ушбу кенг қамровли санъат лойиҳасининг якуний кечасига айланди.

Давоми
Style.uz жонли эфирда
Style.uz жонли эфирда

Ўзбекистон телевидениеси тарихида илк маротаба Art Week Style.uz Бош дефилеси жонли эфирда Forum TV йўлдош канали, қолаверса, www.style.uz расмий сайти ва www.ftv.uz да тўғридан-тўғри узатилди. Шундай қилиб, Style.uz-2011 санъат ҳафталиги нафақат юртимиз маданий ҳаётидаги ёрқин ҳодисалардан бири, балки технология соҳасида ҳам янгилик бўлди. Ҳафталикни бу йил дунёнинг исталган жойида online кўриш имконияти яратилди. Шунингдек, “Ўзбегим таронаси”, “Замин” ва “Терра” радио тўлқинларида ҳам унутилмас намойишларнинг тўғридан-тўғри транслацияси амалга оширилди. Кўплаб интернет фойдаланувчилари эса твиттер-сўров натижасида санъат ҳафталиги лойиҳаларига гувоҳ бўлиш имконини берувчи таклифномаларни ютиб олишди.

Давоми
Art Week Style.uz-2011нинг муваффақият калити
Art Week Style.uz-2011нинг муваффақият калити

“Дом стиля” ижодиёт бирлашмасидан Бош дефилеси Фонд Форумнинг энг ёрқин ва кенг кўламли лойиҳаларидан бири Art Week Style.uz-2011 санъат ҳафталигининг мода йўналишига оид тадбирларига муносиб якун ясаб, Миллий либослар фестивали ва Underground намойишлари натижалари сарҳисоб этди. Бу йил санъатнинг деярли барча кўринишларини қамраган ҳафталикнинг “Орзулар, ранглар, ҳиссиётлар уйғунлиги” шиори “Дом стиля”дан Бош дефиледа яна бир бор ўз исботини топди. Энг муҳими, мазкур ҳодисани дунёнинг исталган бурчагида туриб, тўғридан-тўғри кузатиш имконияти яратилди.

Давоми
Эркин, очиқ ва самарали мулоқот
Эркин, очиқ ва самарали мулоқот

28 октябрь куни Фонд Форумнинг анжуманлар залида ўзбекистонлик ОАВ ҳодимлари билан бирга россиялик таниқли журналист ва телебошловчи Максим Шевченко (Биринчи канал, Россия) иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Эркин мулоқот кўринишида ўтган учрашувда Россия ОАВ тажрибаси ҳақидаги маҳорат дарси пойтахтимиз журналистларига ўз тажрибаларини бойитиш ажойиб имконият ва Art Week Style.uz-2011 санъат ҳафталиги доирасидаги ажойиб совға бўлди.

Давоми
Victor de Souza: капалак илҳоми
Victor de Souza: капалак илҳоми

Art Week Style.uz-2011 ҳафталигининг олтинчи куни пойтахтимиздаги Миллий санъат марказида асли келиб чиқиши аргентиналик, бугунги кунда АҚШда фаолият юритаётган машҳур дизайнер Victor de Souza томонидан тақдим этилган намойиш мафтункор хонимларда ширин таассурот қолдирди.

Давоми
Хорхе Онтиверос: “Ўзбекистонни санъат ҳафталигида кашф этдим”
Хорхе Онтиверос: “Ўзбекистонни санъат ҳафталигида кашф этдим”

28 октябрь куни Ёшлар ижод саройида испаниялик галериячилар Хорхе Онтиверос ва Кристабел Алиано билан ижодий учрашув бўлиб ўтди. Таниқли рассом Жоан Миро ва испаниялик импрессионистлар Хорхе Нуньес, Луиса Амэр ва Мартин Карал суратларини пойтахтимизга олиб келган бу санъат шинавандалари журналистлар билан қизғин суҳбатга киришиб, Испания тасвирий санъати мактаби, етакчи рассомлари ҳақида сўзлаб беришди ва Art Week Style.uz-2011дан олган таассуротлари билан ўртоқлашишди.

Давоми
GULI заргарлик брендидан тақдимот-қабул
GULI заргарлик брендидан тақдимот-қабул

Art Week Style.uz-2011 санъат ҳафталигининг бешинчи куни GULI заргарлик буюмлари ёғдуми билан якунланди. Заргарлик бренди тақдимот-қабули кўплаб меҳмонлар иштирокида ўзига хос руҳда бўлиб ўтди.

Давоми
Roberto Cavalli: мода олами мусаввири
Roberto Cavalli: мода олами мусаввири

Art Week Style.uz-2011 санъат ҳафталиги жаҳонга машҳур мода уйлари намойишлари билан томошабинларни ҳайратга солишда давом этмоқда. 27 октябрь куни Ёшлар ижод саройида мода оламининг дунё тан олган вакили – Роберто Каваллининг либослар тўплами намойиши бўлиб ўтди. Тошкент саҳнасида итальянча услубга хос бўлган нозик бичимлар, мўйна, теридан ишланган либослар ўз бўйини кўрсатди.

Давоми


Янгиликлар архиви